Синьфади бозори шанба куни вақтинча ёпилган. Чунки эпидемиологик текширув жараёнида лосось кесилган тахтада коронавирус аниқланган. Фентай ҳудудида эса уруш даври режими жорий қилинди. Шунинг билан бирга соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга қарши кураш даражаси яна II даражага кўтарилди.
Сюй Хэцзянь расмийлар энг қатъий чоралар кўришини, бозорда ва унинг арофидаги ҳудудларда синчковлик билан эпидемиологик текширув ўтказилишини, инфекция манбасини аниқлаш учун унинг атрофидаги одамлар қатъий назорат қилинишини таъкидлади. 11 миллион аҳолиси бўлган Баодин шаҳрида эса душанба куни ҳарбий вазият эълон қилинди. Бу шаҳар Пекиннинг Хэбэй провинциясига қўшни бўлгани боис, ҳушёрлик ва огоҳликни талаб қилади.
Пекин ҳукумати вакилларининг таъкидлашича, якшанба куни шаҳарда 76,499 киши коронавирус учун текширилган, 59 нафар одамда тест жавоби ижобий бўлган.