Пекин шаҳар транспорт бошқармаси хабар беришича, Дасин халқаро аэропортигача борадиган тезюрар поездда янги технологиядан фойдаланиш бўйича тажриба дастури ишга туширилган.
Вокзалдаги чипта машинаси орқали биометрик маълумотларни киритиб, Хитойнинг машҳур WeChat мессенжерида авторизациядан ўтгандан сўнг, йўловчи бекатдаги турникетлардан ўтиш учун кафтини кўрсатиши кифоя. Чиқиш пайтида тўловдан автоматик равишда ечиб олинади.
Турникет кафт ва томир нақшини танийди. Янги технология йўловчиларга нақд пули бўлмаган ва смартфонлари қуввати тугаса ҳам метродан фойдаланиш имконини беради.