Расмийлар бугун об-ҳавонинг “қизил” даражасини “тўқ сариқ”қа туширишди.

Одамлар сув босган ҳудудлардан вертолётлар ёрдамида қутқарилмоқда. Фавқулодда хизматлар поездларда қолиб кетган йўловчиларни қутқармоқда. Шаҳар кўчаларидан чиқиндилар олиб чиқилмоқда. Хитой пойтахтининг сув босган ҳудудларида жамоат транспорти ҳаракатланмаяпти, айрим метро йўналишлари ишламаяпти.

Пекиндаги 13 та дарёда сув сатҳи меъёридан ортиқ даражадан ошиб кетди. Тошқинлар автобус ва машиналарни олиб кетди, электр симларини синдирди, йўлларга зарар етказди. Қурилиш ишлари тўхтатилди. Поездлар юрмаяпти. Ўнлаб рейслар бекор қилинди ва кечиктирилди. Расмийлар одамлардан зарурат бўлмаса, уйларини тарк этмасликни сўрамоқда, иш берувчилар эса ходимлардан масофадан туриб ишлашни сўрамоқда, деб хабар беради mir24.tv.