Бу ҳақда BBC хабар берди.

Нашрнинг хабар беришича, фожиа мамлакат жанубида содир бўлган, у ерда йирик сув тошқини жиддий зарар келтирган. Арекипа вилоятида сув сатҳининг юқорилиги туфайли қамалиб қолган аҳолини эвакуация қилиш учун Ми-17 вертолётидан фойдаланилган. Операция давомида самолёт билан алоқа узилган.

Хабар қилинишича, ҳалокатга учраган вертолётнинг қолдиқлари 23 февраль, душанба куни Чала минтақаси яқинида топилган. Бортда 11 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган. Қурбонларнинг етти нафари болалар, энг кичиги уч ёшли қизча эди. Перу расмийлари ҳозирда фалокат сабабларини текширмоқда.

Самолёт ҳалокатидан ташқари, минтақадаги тошқинлар камида икки кишини ҳаётдан олиб кетди: кучли оқим туфайли бир аёл ҳалок бўлди ва бир эркакни чақмоқ урди, деб хабар берди korrespondent.net.