Бу ҳақда Перу Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Жароҳатланган 25 кишидан 12 нафари шифохоналарда қолмоқда, 13 нафари эса уйга жавоб берилган”, дейилади вазирлик хабарида.
Зилзила эпимаркази 700 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Трухильо шаҳридан 94 километр жануби-шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи 66 километр чуқурликда жойлашган, деб хабар берди tass.ru.