Очилиш маросимида туман ҳокими, мутассади ташкилот вакиллари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди.
Жумладан, туманинг “Қорақалпоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти “Бунёдкор Иззатилло Сохтиман” МЧЖ пудрат ташкилоти томонидан 2 миллиард 839 миллион сўм эвазига таъмирланди. Ташкилот биноси 1970 йилда қурилган бўлиб, фойдаланишга топширилганда 90 ўринга мўллжаланган эди. Қайта тамирлов натижасида эндиликда бу боғчада 120 нафар болалар тарбияланади.
Шу билан бирга, тумандаги “Бобоҳожи” МФЙ ҳудудида жойлашган 32-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти “Асадбек Шухрат Бунёдкор” ИТК Х/К пудрат ташкилоти томонидан 2 миллиард 749 миллионн сўм маблағ эвазига таъмирланди. Ташкилот ўтган асрнинг 70-йилларида фойдаланишга топширилганида 90 ўринга мўллжаланган бўлиб, эндликда таъмирлаш ҳисобидан таълим ташкилотида 120 нафар бола тарбияланади.
Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, туманда 40 та давлат, 52 та оилавий, 3 та давлат-хусусий шерикчилиги ҳамда 1 хусусий шаклдаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. Ҳудудда мактабгача таълим ёшидаги яъни 3-7 ёшдаги болалар сони 10413 нафарни ташкил этиб, бугунги кунда 5933 нафар ёки 57 фоиз болалар мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинган.
Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати