Тадбирда туман ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, IT-park Бухоро филиали мутасаддилари ҳамда рақамли технология соҳасига қизиқувчи ёшлар иштирок этди.
Мазкур марказда аҳоли ва ёшларнинг ҳамда давлат бошқарув органлари ходимларининг ахборот технологиялари йўналишида билим ва кўникмаларини оширишлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилган. Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказида компьютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, интернетдан фойдаланиш ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда ўз билимларини оширадилар.
Шунингдек, уларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацион ишланмаларни яратиш, start-ap лойиҳаларини ишлаб чиқишга жалб этиш режалаштирилган.