Бунга асосий сабаб ҳайдовчиларнинг касалланиши эмас, балки уларнинг кўпчилигининг пандемия туфайли ўз ватанига кетиб қолишида экан. Гап шундаки, аксарият ҳайдовчилар МДҲ мамлакатларидан келиб ишлар экан.
«Третий парк» АЖ маркетинг бўлими бошлиғи Денис Данилов «Невские новости» билан суҳбатида автобус ҳайдовчиси — бу унчалик ҳам талабгор касб эмаслиги, ҳатто бир оз меҳнат талаб қиладиган касб эканлиги ҳақида сўзлаб берган. Унинг фикрича, шунинг учун бу касбга кўпчилик ҳам ошиқавермайди экан. Ва бу ҳар доим шундай бўлганлигини ҳам таъкидлаган.
Ҳозирги пайтда иш берувчилар иш ҳақини кўтариш ва қўшимча шароитлар яратиш йўли билан ҳайдовчиларни жалб қилишга киришган, деб хабар беради Невские новости ахборот манбаси.