Газетада қайд этилишича, беморга ёрдам берилган, энди унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Бироқ эмлаш жойи ва вақти кўрсатилмаган. “Вакциналар ён таъсирга ва аллергик реакцияларга эга, аммо бундай ҳолат камдан-кам учрайди”, деди Нью-Йорк Соғлиқни сақлаш ва руҳий гигиена департаменти ходимлари.
Ҳозирги кунда АҚШ Миллий Аллергия ва Юқумли касалликлар институти Pfizer ва BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган эмлаш туфайли рўй бераётган аллергиялар сабабларини ўрганмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, АҚШнинг Аляска штатидаги икки нафар соғлиқни сақлаш ходими BioNTech ва Pfizer вакцинасининг биринчи дозасини олгандан сўнг ёрдамга муҳтож эдилар. Улардан бири касалхонага мурожаат қилган. Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, унинг вакцинага бўлган муносабати илгари Буюк Британияда эмланганидан сўнг икки тиббиёт ходимида кўрсатилганидек бўлган.