Жамғарма Матбуот хизматининг “Янги Ўзбекистон” нашрига маълум қилишича, эндиликда PIIMA ходимлари ривожланган мамлакатларда малака оширишлари, тизимда фаолият юритувчи ўқитувчилар эса қисқа муддатли стажировкаларга боришлари мумкин. Келишувга кўра, хорижда таълим олиш истаги бўлган номзодларни танлаб олиш ва тайёрлашни икки томон биргаликда амалга оширади.

Қайд этилишича, хориждаги ватандошлар, чет эллик мутахассислар иштирокида Агентлик ходимлари ҳамда ўқитувчилари учун семинарлар, маҳорат дарслари ва шу каби бошқа тадбирларни ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Маълумот учун, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги 2019 йил 9 сентябрда Президент фармони билан ташкил этилган.