Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Россиянинг Қурилиш вазирлиги келишувига асосан қурилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясига жалб қилиш бўйича "Пилот" лойиҳа доирасида 10 минг меҳнат мигранти яқин вақт давомида соддалаштирилган тартиб асосида Ўзбекистондан Россияга жалб қилиш белгиланган.

Бугун, 19 октябрь куни Бухоро вилоят ҳокимлиги, Бандлик бош бошқармаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Бухоро вилоят филиали ҳамкорлигида Россиянинг АО “ПИК Индустрия” корхонаси вакили томонидан, Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат" Мономаркази ва “Бухоро Архитектура ва қурилиш коллежи"да хорижда кетиш истагида бўлган фуқаролар иштирокида танлов тадбирлари ташкил этилди.

Бугунги танловдан муваффақиятли ўтиб, тиббий кўрик натижалари ижобий чиққан фуқаролар Россия Федерациясига жўнатилади.