Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида пиширилган колбаса нархлари февраль ойига нисбатан яъни, бир ойда ўртача 1,9 % га қимматлашган.
Йил бошидан буён эса нархлар ўртача 4 % га ошган.
Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда, пиширилган колбаса нархлари бир йилда ўртача 15,6 %га қимматлашгани кузатилган.