Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат таҳминан 09:00 ларда Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган Олмалиқ шаҳри ва Пискент туманларини боғловчи маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 14-километрида Damas ва Cobalt русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида 3 нафар ҳаракат иштирокчилари турли кўринишдаги тан жароҳатларини олиб, шифохонага ёткизилган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.