— Пиёда юриш орқали организм сезиларли даражада калория йўқотади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Нодира Алиханова. — Масалан, 70 килограмм вазнли киши югуриш вақтида соатига тахминан 500-600 килокалория, пиёда юриш давомида 250 килокалория сарфлайди.
Натижада ортиқча энергия сарфланиб, гормонлар ишлаб чиқилиши, мушаклардаги қон таъминоти яхшиланади. Умуртқа поғоналари тўқималари кислород билан тўйинади. Асаб толалари мустаҳкамланиб, инфаркт ва инсульт каби оғир касалликлар хавфи икки баравар камаяди.
Юрганда ҳар дақиқада 5 килокалория йўқотилади. Оғирлик қанча кўп бўлса, энергия шунча кўп сарфланади. Мисол учун, 1,5 километр юрганда:
- 72 килограмм вазнли инсон — 105 килокалория,
- 100 килограмм вазнли киши — 135 килокалория йўқотади.
Пиёда юриш орқали организмдаги барча ортиқча тузлар ва токсинлар чиқиб кетади. Натижада тана тозаланиб, инсон енгил ҳаракатланади, соғлиги яхшиланади ва умри узаяди.
Мутахассис билан бу борада суҳбатни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати олиб борди.