Ушбу шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида шаҳар кўча-йўлларида пиёда минтақаларини (пиёдалар ва велосипед йўлкалари) лойиҳалашга оид талаблар белгиланган.
Хусусан, пиёда йўлкаларини лойиҳалашда қуйидаги кўрсаткичларни инобатга олиш керак:
- пиёдалар ҳаракати учун қулайлик;
- тўсиқсиз ҳаракатни таъминлаш;
- йўлканинг тозалиги ва хавфсизлиги;
- коммунал тўсиқлар бўлмаслиги.
Шаҳар кўча-йўлларида пиёдалар ўтиш жойларини лойиҳалашда пиёдалар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракат хавфсизлиги, ҳаракат қулайлиги, транспорт тизимини истиқболли ривожланиши ҳисобга олиниши лозим.
Бундан ташқари, велосипед йўлкаларини лойиҳалашда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:
- велосипед йўлкасининг режасига мувофиқ бўлиши;
- рампаларнинг максимал қиялиги 80% дан ошмаслиги;
- махсус йўл белгиларига мувофиқ бўлиши.
Шунингдек, велосипед йўлкасини тартибга солишда велосипедчиларни автомобилдан ажратиш ва велосипедда ҳаракатланиш хавфсизлиги ҳамда қулайлигини ошириш ҳисобга олиниши зарур.