АҚШнинг Индиана штати Ричмонд шаҳридаги пластик сақланадиган ва қайта ишланадиган заводда кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Fox 59 хабар тарқатди.
Хабарда айтилишича, Уэйн округи фавқулодда вазиятлар агентлиги заводга бир киломергача бўлган масофада яшовчи 2 минг кишини хавфсиз жойларга кўчириш бўйича бўйруқ берди.
Ўт ўчирувчилар завод ҳудудидаги пропан сақланадиган катта бочка портлаб кетишидан хавотирда. Агар олов шу бочкагача етиб борса, оқибати ёмон бўлади. Сўнгги хабарларга қараганда, ҳозирча жабрланганлар йўқ.