Олинган натижалар шуни кўрсатадики, шаҳар транспорти тарифлари эҳтимолий 10 фоизга ўсишининг бевосита таъсири натижасида ИНИ (истеъмол нархлари индекси) 0,081 фоиз пунктига ошади.

“Глобал пандемия даврида карантин чекловлари жорий этилиши натижасида транспорт харажатларининг ошди. Масалан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт конференцияси ҳисоб-китобларига1 кўра, Cовид-19 туфайли юк ташиш тарифларининг ошиши 2022 йилда ҳам юқори бўлиб қолиши жаҳон истеъмол нархларини қўшимча 1,5 фоиз пунктига ошишига олиб келади.  

Эконометрик таҳлил натижалари шаҳар транспорт тарифлари эҳтимолий 10 фоизга ошишининг истеъмол нархлари индексига билвосита таъсири унинг тўғридан-тўғри таъсирига нисбатан жуда юқори эканлигини кўрсатади.

Транспорт хизматлари нархларининг ўсиши ИНИ товар ва хизматлар саватининг бир қатор бошқа товар позициялари нархининг ошишига таъсир этган.  Республика истеъмол бозорининг товар гуруҳлари ўртасидаги барқарор боғлиқликлар аниқланди.  Транспортга нисбатан бундай боғлиқликлар “Ун ва нон маҳсулотлари”, “Гўшт ва гўшт маҳсулотлари”, “Шакар” товар гуруҳлари билан мавжудлиги аниқланди. 

Бу технологик боғлиқликлар (етказиб бериш тарифининг ўсиши туфайли харажатларнинг ошиши) ва психологик омиллар (инфляцион кутилмалар) билан боғлиқ бўлиши мумкин”, дея изоҳлайди тадқиқотчилар.