— Бемор ўзини ёмон ҳис қила бошлади. У тест топширади ва жавобини кутади. Жавоб натижаси эса манфий. Шунда тушунарсиз ҳолат юзага келади. Бу коронавирус касаллигими ёки йўқми? Бир томондан клиник симптомлари бор. Иккинчи томондан тест жавоби манфий кўрсатмоқда.

Айни пайтда амалиётда касаллик клиник ҳолатлари кузатилса, тест натижасини кутмасданоқ даволаш чоралари кўрилади. Агар беморда клиник аломатлар мавжуд бўлса, биринчи навбатда касаллик коронавирусга тўғри келиш-келмаслиги ёки касалликнинг нечоғлик оғирлигини белгилаш керак бўлади. Шундан кейин даво муолажалари қўлланилади. Тест натижаси мусбат ёки манфий бўлишидан қатъий назар, клиник аломатлари борми, демак бу бемор даволанишга муҳтож. У амбулатор шароитда, уйда ёки поликлиникада ёхуд стационарда даволанишга ётқизилади.