Гиёҳвандлик воситаларининг юртимиз ҳудудига ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида божхона органлари томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда “Оқ кўприк” темир йўл чегара божхона пунктига қўшни давлат ҳудудидан кириб келган поезд таркиби белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, поезд таркибидаги юк вагонларининг бирининг қўшғилдирак рамаси ён ички қисмида оқ рангли целлофан пакетга солинган ва ўралган ҳолда яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли наркотик моддага ўхшаш модда борлиги аниқланди.
Экспертиза текширувларига кўра, мазкур моддалар оғирлиги 16,99 гр. бўлган “марихуана” гиёхвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаакатлари олиб борилмоқда.