10 апрель куни Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган 62-сонли йўловчи поездига номаълум шахс томонидан тош отилди. Ушбу воқеа соат 22:25 да "Олтиариқ – Марғилон" участкасининг 244-километрида содир бўлган.
Поезднинг 6-вагонидаги ойнани ёриб ўтган тош 9 ёшли йўловчининг бош қисмига урилган. Зудлик билан жабрланган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ушбу ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати