Ташриф давомида Покистон Денгиз ишлари вазирлиги раҳбарияти, Покистон Миллий кемачилик корпорацияси, Юк ташиш компаниялари ассоциацияси ва логистика компаниялари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, «Қосим», «Карачи» ва «Гвадар» портларнинг инфратузилмаси ва технологияси билан танишилди.
Покистон портларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон йўналишидан самарали фойдаланиш бўйича ишларни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.
Музокаралар якунида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Покистон Денгиз ишлари вазирлиги ўртасида баённома имзоланди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.