Хусусан, ушбу нашрларда “Ўзбекистон Президенти мамлакатнинг янада ёрқин келажагига умид билдирди”, “Ўзбекистон Президенти Косонда фермерлар билан учрашди” ва “Президент Шавкат Мирзиёев ёшларнинг касб-ҳунарга бўлган интилишини қўллаб-қувватлади” сарлавҳалари остида қатор мақолалар чоп этилган.
Нашрларда Президент Шавкат Мирзиёев ўз ташрифи дастури доирасида, жумладан, Косон туманидаги “Косон” фермер хўжалиги даласида бўлиб, буғдой ва пахта етиштириш жараёни билан яқиндан танишгани ҳақида сўз юритилган.
82 гектарлик фермер хўжалиги ушбу икки маҳсулотни етиштиришга ихтисослашган. Ўтган йили ҳар гектардан 41 центнердан зиёд пахта ва 70 центнердан ортиқ ғалла ҳосили олинган, дея таъкидлайди National Herald Tribune.
Мақолада айтилишича, Қашқадарё қишлоқ хўжалигидаги энг катта муаммолардан бири сув етишмаслигидир. Шу боис ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
“Косон” хўжалигида 23 гектар буғдой майдони ёмғирлатиб суғорилади. Жорий йилда яна 23 гектар майдонга ёмғирлатиб, 30 гектар пахта майдонига томчилатиб суғориш технологияси жорий этилади. Натижада 46 минг куб метр сув ва 11 тонна минерал ўғитлар тежалади. Бу ерда сувдан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди. Ўзбекистон раҳбари кластерларнинг ерларини сув билан таъминлаш учун давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш зарурлигини урғулади”, - деб ёзади Покистон нашрлари.