Мазкур қарор Покистон Миллий банкининг (ПМБ) Халқаро операциялар бизнес стратегияси қабул қилинганлиги муносабати билан Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжондаги банк операцияларини, шу жумладан, Тошкент шаҳридаги ваколатхонасини ёпиш тўғрисидаги мурожаатига биноан қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Покистон Миллий банкининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Республикаси ўртасидаги банк ҳамда инвестициялар соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган. У ўз фаолиятини 1995 йил 29 ноябрдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган аккредитация сертификатига асосан юритиб келаётган эди.