“Шавкат Мирзиёев — узоқни кўра биладиган давлат арбоби” (“H.E. Shavkat Mirziyoyev a visionary statesman”) номли таҳлилий мақолалар китобининг тақдимоти Покистондаги Саргодҳа университетида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Тўпламдан ГСТМ ижрочи директори Ҳолид Таймур Акром Янги Ўзбекистон эришган ютуқлар, Президент раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва демократик ўзгаришлар, Ўзбекистон раҳбарининг ички ва ташқи сиёсати, унинг минтақавий ва глобал ташаббуслари, жумладан, Тошкент шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақавий ўзаро боғлиқлигига бағишланган халқаро анжуманда илгари сурилган 10 та ташаббуси самараларига бағишланган 14 та таҳлилий материал жой олган.
Тадбирда Саргодҳа университети проректори профессор Салим Мазҳарга университет кутубхонаси учун китоб нусхалари топширилди.