Кўргазма Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Елена Лабецкая “Менинг Польшам” номли графика асарлари шахсий кўргазмаси ва Тошкентдаги Полония ташкилоти аъзоларининг амалий санъатига доир ижод намуналаридан ташкил топган.

Экспозициядаги графика асарларида Польша шаҳарларининг энг диққатга сазовор жойлари тарихидан лавҳалар, йилнинг турли гўзал фасллари, лирика, айниқса куз фасли, биринчи қори бу ерга келган турли миллат вакилларида катта таассурот қолдирди.

Кўргазманинг очилиши доирасида конкурс ғолиблари ижодкорлар — Елена Лабецкая (шахсий кўргазма) ва амалий санъат ижодкорлари Шамиль Сухов, Джалолидин Бузруков, Николишина — Вавилова Мария ва бошқалар диплом, ёрлиқлар, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ҳасан Абдуназаров