Яқин вақт оралиғида Полшага киришга Россия, Хитой, Цингапур, Сербия, Габон, Сен-Томе ва Принципига рухсат берилиши мумкин, деб хабар беради PAP ахборот агентлиги.

Шу билан бирга эпидемиологик ҳолат туфайли фуқароларига Полша ҳудудига киришга рухсат бўлмаган мамлакатлар рўйхати ҳам кенгайтирилади. Бу ерда Бельгия, Испания, АҚШ, Ҳиндистон, Филиппин ва Францийа Полинезияси тўғрисида сўз юритиляпти. Тақиқ олган мамлакатлар сони жами 63 тага етган.

Эслатамиз, Россия Федерацияси Ҳукумати пандемия туфайли 27 мартдан чет элларга чартер ва доимий парвозларни тўхтатган. 1 августдан эса Россия Буюк Британия, Туркия ва Танзания билан авиақатновларни тиклаган. 15 мартдан эса Швейцария, Черногория ва Қирғизистонга ҳам россияликлар учун йўллар очилган. Ундан ташқари Россия- Абхазия чегараларидан ўтишдаги чегараланишлар бекор қилинган.