Меҳмонлар Тошкент шаҳар ИИББда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий босқичлари ҳақида, ҳуқуқбузарликларни эрта олдини олиш чоралари ҳақида маълумот олишди ва ички ишлар бўлими ходимлар учун яратилган шароитлар билан таништирилдилар.

Пойтахт ички ишлар органлари фаолиятида сўнги йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг маҳсулотлари кенг қўлланилаётгани боис ҳодисалар бўйича чора кўриш тезлиги оширилишига ва ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олишга эришилаётганига алоҳида урғу берилди. Польша Чегара хизмати делегацияси раҳбарига бўлинма фаолиятига жорий қилинган техник воситалар, шу жумладан бугунги кунда Тошкент шаҳар ИИББ хизматлари ходимлари тасарруфида бўлган автомобиллар, махсус техника ва махсус воситалар намойиш этилди.

Сўнг Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосарининг в.б. – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи полковник Дониёр Эргашев меҳмонларга ўзи раҳбарлик қилаётган, халқ тилида «туристик полиция» номи билан танилган бошқарма фаолияти ҳақида маълумот бериб, ходимларнинг карантин даврида фуқароларга кўрсатган ёрдамлари ҳақида сўзлаб берди.

Шу куннинг ўзида меҳмонлар «туристик полиция» ҳамроҳлигида Рим-католик храмида бўлишди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.