Учрашувда ҳамкор мамлакат компаниялари вакиллари Ўзбекистоннинг Польшага йил давомида қуритилган ўрик, қора ва сариқ майиз, ёнғоқ ва кунжут уруғларини экспорт қилиш имкониятлари билан танишди.
Тадбир доирасида қуритилган мевалар тақдимоти бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида Ўзбекистон ушбу соҳадаги салоҳияти билан Полша импортчилари учун сифат, нарх ва узлуксиз етказиб бериш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда янги истиқболли шерик мамлакатга айланиши мумкинлиги таъкидланди.
Суҳбат давомида Польша компаниялари раҳбарлари жорий йил сентябрь ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистонга сафар қилиш, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида қуритилган мевалар ишлаб чиқарувчи ишбилармонлар билан музокаралар олиб бориш ҳамда истиқболли шартномалар тузиш ниятида эканликларини тасдиқлади.
Биргина қуритилган меваларнинг Польшадаги йирик импортчиси бўлган Роман Олчак раҳбарлигидаги «Ambasador-92» компанияси Ўзбекистондан ойига 100-120 тоннагача қуритилган меваларни харид қилиш истагини билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА.