ФИФА ЖЧ-2022 саралаш босқичи плей-офф ўйинидан четлатилган Россия термаси ўрнига бошқа жамоани қўймайди, Бу ҳақда Польшанинг “Przegląd Sportowy” нашри хабар тарқатди.
Албатта, ҳозирча ФИФА бу хабарни расман тасдиқлагани йўқ. Манбанинг маълум қилишича, бу борадаги қарор жума куни эълон қилинади.
Агар нашр хабари тасдиқланса, Польша финалда Швеция ва Чехия баҳси ғолибига қарши майдонга тушади.