Ушбу тадбир Ўзбекистон элчихонаси томонидан шаҳар ҳокимлиги ва 1876 йилдан бошлаб 21 йил давомида Самарқандда яшаган Леон Барщевскийнинг невараси ва архив соҳиби Игор Строецкий билан ҳамкорликда ташкил этилди. Архив ўзбек халқининг анъана ва урф-одатлари, тарихий воқеалари акс этган 3 мингдан ортиқ суратлардан иборат эди.

Кўргазма иштирокчилари мазкур кўҳна суратларда акс этган бой тарих, маданият, анъаналар, шунингдек, ўзбек халқ усталарининг ўзига хос амалий санъат асарлари ва Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишдилар.

Тадбирда минтақа маъмурияти вакиллари, маҳаллий шаҳар музейи ходимлари, тарихчилар, маданият арбоблари ва санъатшунослар, Польшанинг таниқли амалий санъат усталари, Мазовецкий воеводалигининг оммавий ахборот воситалари, шунингдек шаҳар жамоатчилиги вакиллари иштирок этишди.