Тадбир иштирокчилари давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мақсад ва устувор вазифалари билан танишдилар. Жумладан, юртимиз ёшларининг ижтимоий ҳамда маънавий камол топиши учун шарт-шароитлар яратиб беришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти алоҳида урғуланди.
Ўзбекистон элчиси Бахром Бобоев ўз нутқида ватандошларга мустақиллик халқимизга ўзлигини англаш, тарихини чуқур ўрганиш ва билиш, маданий ва маънавий меросдан баҳраманд бўлиш имкониятини тақдим этганини таъкидлади. Ўтган ўттиз икки йил давомида мамлакатимиз тарихий ривожланиш даврини бошдан кечириб, турли соҳаларда салмоқли муваффақиятларга эришгани ва улар халқимиз фаровонлигини таъминлаш учун хизмат қилаётгани айтиб ўтилди. Шунингдек, Ўзбекистонда инсон хуқуқларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги билдириди.
Учрашувда сўзга чиққан юртдошларимиз сўнгги йилларда Ўзбекистон қонунчилигида, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида юз бераётган ислоҳот ва ўзгаришлар жараёнини юқори баҳоладилар.
Бўлиб ўтган мулоқот якунида ватандошлар консуллик-ҳуқуқий масалаларга оид саволларига дипломатлардан батафсил жавоб олдилар.