Туманнинг Ғурумсарой қишлоғидаги мазкур ҳудуд 2,2 гектар майдонда (карантин ҳудуди ва шифохонанинг умумий майдони 16 гектарни ташкил этади) барпо этилди. Электр, сув ва канализация тармоқлари тортилди.
Бу ердаги махсус контейнерларнинг ҳар бири 26 квадрат метрдан иборат бўлиб, 12 квадрат метрли алоҳида кириш қисмига ҳам эга. Хоналар 4 кишига мўлжалланган, кондиционер, телевизор ва душ билан таъминланган.
Навбатдаги асосий эътибор карантин ҳудуди билан ёнма-ён жойлашган 150 ўринли шифохона қурилишига қаратилган.