Узумчилик – халқимизнинг асрлар давомидаги миллий деҳқончилик маданияти, қадрияти, ғурури ва даромад манбаи ҳисобланади, қолаверса, халқимизнинг турмуш тарзи ва урф-одатларимиз билан бевосита боғланиб кетган, – дейди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.

Бугунги кунда поплик миришкор Темурбек ака мўл ҳосил етиштиришнинг ҳадисини олган. Унинг ҳусайни, келинбармоқ ва кишмиш каби етиштириб келаётган узумларининг довруғи чет давлатларга ҳам маълум ва машҳурдир.

Узумчиликни 2009 йил бошлаган эдик. Уч йил деганда эккан кўчатларимиз ҳосилга кирди. Ишонасизми узумга меҳр бериб парвариш қилсангиз ҳосили жудаям мўл бўлар экан, ҳар йили Россия давлатига узум экспорт қиламиз, йилига 80-90 миллион сўм даромад оламиз дейди иш юритувчи боғбон Аъзамжон Шоматов.