Бўзатов туманида яшовчи, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори лавозимида ишлаб келаётган фуқаро С.М ўзининг раҳбари Бўзатов тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ишдан бўшатиб юбормаслик эвазига пора тариқасида пул талаб қилаётганлигини билдириб ИИВга қилган мурожаати юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Коррупция ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бўзатов тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори И.Б қўл остида ишловчи фуқаро С.Мдан ишдан бўшатиб юбормаслик эвазига пора тариқасида талаб қилган 2.000.000 сўм пулларни олган вақтида далилий ашёлар билан тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати