“Португалия шу якшанба куни Фаластин давлатини расман тан олди. Бу ҳақда Португалиянинг Нью-Йоркдаги БМТдаги миссиясида ташқи ишлар вазири Пауло Ранжел маълум қилди”, дея хабар беради телеканал.
Телеканал маълумотларига кўра, Президент Марселу Ребелу де Соуза ва парламентдаги партияларнинг мутлақ кўпчилиги позицияларини уйғунлаштирган маслаҳатлашувлар натижаси мазкур қарорга келинган. Лиссабон икки суверен давлат – Исроил ва Фаластиннинг ташкил этилишини қўллаб-қувватлашини тасдиқлаб, “2023 йил 7 октабрдаги даҳшатли террорчилик хуружларини” яна бир бор қоралади.
Қарор бошқа тўққиз мамлакат: Франция, Андорра, Австралия, Бельгия, Канада, Люксембург, Мальта, Буюк Британия ва Сан-Марино билан биргаликда қабул қилинди, деб хабар берди ria.ru.