Биргина пойтахт бозорларида ташкил этилган кластер савдо нуқталарига кунига ўрта ҳисобда 12 100 килограммгача балиқлар етказиб бериляпти.
Овланган балиқларнинг маълум қисми вилоятлардаги улгуржи харидорларга ҳамда умумий овқатланиш шохобчаларига етказиб берилмоқда.
Корхона балиқ ташишга ихтисослаштирилган замонавий транспорт воситалари билан таъминлангани туфайли харидорларга балиқ тирик ҳолида тақдим қилиняпти. Балиқ овлаш мавсуми 2021 йил февраль ойигача давом этади.