Ижтимоий тармоқларда 7 февраль куни соат 12:00да 2 та «Yutong» русумли электробус ҳайдовчисининг қоидабузарлиги оқибатида электробусга техник шикат етганлиги ҳақида танқидий пост жойлаштирилди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат бугун соат 11:00 ларда кузатилган бўлиб, бунда "1-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги «Yutong» русумли 28-сонли йўналиш ҳайдовчиси Х.А автобусни Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, "Успенский номидаги мусиқа мактаби" бекатига тўхтаётган вақтида, шу бекатда тўхтаб йўловчи тушираётган "5-автобус саройи" филиали тасарруфидаги "Yutong" русумли 44-сонли автобус билан ёнлама оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида 28-сонли автобуснинг ўрта эшик қисми ҳамда 44-сонли автобуснинг чап томон орқани кўриш ойнасининг корпус қисми билан бир-бирига тегиб қирилган.
Содир этилган тўқнашувда тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.