Тошкент шаҳридаги Беруний шоҳ кўчасининг бир қисми 12 октябргача қисман ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда йўл таъмирлаш ишлари сабабли 8 октябрь соат 09:00 дан 12 октябрь соат 00:00 гача Беруний шоҳ кўчасининг Самарқанд дарвоза ва Навоий шоҳ кўчалари билан кесишмасидан Лайлитўғон ҳамда Сиқичмон кўчалари билан кесишмасигача бўлган оралиғидаги қисми — икки томонлама йўл қисман ёпилгани қайд этилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ноқулайликлар учун узр сўради.