Жумладан, 2020 йилнинг 18 ноябрь куни пойтахт ҳокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг транспорт ва саноат қўмитасининг навбатдаги ҳайъат йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда автомобиль йўллари тармоғини сақлаш ва автомобиль транспортининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, автомобиль йўлларида катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланишида вазн ва ҳажм параметрларини самарали назорат қилишни ташкил этиш орқали автомобиль йўлларининг таъмирлараро муддатларгача бузилишининг олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 май кунидаги “Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 337-сонли Қарори ижроси муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ раҳбарияти ва масъуллари томонидан мазкур қарор ижроси доирасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган таклиф ва тавсиялар илгари сурилиб, депутатлар муҳокамасидан ўтказилди.