Бугун туманда 30 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, 147 800 дан ортиқ фуқаролар истиқомат қилади.

Туманда Давлат хизматлари маркази фаолияти йўлга қўйилиб, 1 кунда 20-30 га яқин фуқароларга хизмат кўрсатилмоқда.

Эндиликда, Янги ҳаёт тумани аҳолиси давлат хизматларига эҳтиёж сезганда, Сергели тумани ДХМга бормасдан, керакли хизматларни олишлари мумкин.

Маълумот учун: Янги ҳаёт тумани Давлат хизматлари маркази биноси Янги ҳаёт тумани,Бирлик кўчаси, 70-уйда жойлашган.

Республикамизда 205 та ДХМ, 110 та филиал фаолият кўрсатиб келмоқда.