Тошкент шаҳри Яккасарой туманида электр узатиш тармоғидаги кабел ёниб кетди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали берган маълумотга кўра, мазкур кўчадаги аҳоли хонадонларини электр билан таъминловчи узатиш тармоғида юкламанинг ортиб кетиши натижасида симларнинг қисқа туташувида кичик ёнғин содир бўлган.

Айни вақтда тезкор гуруҳ ишчи-ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилиб, авария ҳолати бартараф этилмоқда.