Жорий йилнинг 21 октябрь куни ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири натижасида, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида яшовчи 1971 й.т. А.Г ва Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманида яшовчи 1980 й.т. Х.А лар олдиндан жиноий тил бириктириб, 12.600.000 сўм пул эвазига 540 дона таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган "Трамадол" препаратларини сотаётган вақтларида ушланди.

Давом эттирилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида А.Гнинг яшаш уйидан 147 дона “Трамадол” препарати топилиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушланган 2 нафар шахсдан жами 687 дона “Трамадол” препаратлари ноқонуний муомаладан олинди.

Ҳозирда олинган ашёвий далиллар манбасини аниқлашга қаратилган тезкор ишлар олиб борилмоқда.