Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар беришича, 21 июлдан эътиборан 142-сонли автобус «Катта Ҳасанбой" – "Тикланиш" маҳаллалари йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсата бошлади.
Ушбу йўналишда автобуслар Тикланиш маҳалласидан Тикланиш, Мойқўрғон, Аҳмад Дониш, Амир Темур шоҳ, Рихсилий, Барака, Нурмакон, Холис, Ҳасанбой, Аҳроробод кўчалари орқали Катта Ҳасанбой маҳалласига қадар ҳаракатланади.
Автобуслар тонгги соат 6:00 дан 22:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.