“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали томонидан ана шу маҳаллалар газ таъминотини янада яхшилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Сергели туманида 9,8 километр газ қувурларини қуриш ва ҳалқалаш ишлари бажарилди. Истеъмолчилар хонадонига 870 та замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилди.
Яшнобод туманида 5,5 километр газ тармоғи қурилиб, мавжуд газ тармоғига ҳалқаланди. Мирзо Улуғбек туманида 2 километр газ қувурлари жорий, 14 та газ тақсимлаш мосламалари мукаммал таъмирланди.
Бектемир туманига Ўрта Чирчиқ туманидан 5 та маҳалла ўтган бўлиб, туман чегара қисмига 3 дона катта электрон газ ҳисоблагич ҳамда 70 та истеъмолчи хонадонига “ақлли” газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди. 12 километр газ қувурлари жорий таъмирланди, 500 метр газ қувури тортилиб ҳалқаланди. 650 та хонадон 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтказилди, 950 та “ақлли” газ ҳисоблагичлари ўрнатилди, 13 дона газ тақсимлаш мосламаси таъмирланди. Янгиҳаёт туманига ўтган хонадонларнинг 99 таси табиий газ билан таъминланиб, 2 босқичли тизимга ўтказилиб, 3 киломиетрга яқин газ қувури тортилди.
Юқорида бажарилган ишлар Тошкент вилоятидан пойтахтимизга ўтган маҳаллаларда амалга оширилди. Шу ўринда мавсумга тайёргарлик кўриш, аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш жараёнида баъзи ечимини кутаётган масалалар ҳам аниқланди. Юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.