Шундан келиб чиқиб,  мавжуд корхоналар томонидан янги технологиялар ўрнатилиб, ишлаб чиқариш ҳажми кенгайтириляпти. Йирик инвестиция лойиҳалари орқали янги қувватлар яратилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Ориент Керамик” МЧЖ томонидан керамик плитка ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик корхонаси барпо этилмоқда. Лойиҳа қиймати 42 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи корхонада йилига 9 миллион квадрат метр керамик плитка ишлаб чиқарилади.

Корхона фойдаланишга топширилгач, бу ерда 400 та янги иш ўринлари яратилади. Энг муҳими, маҳсулот тайёрлаш учун маҳаллий хомашёлардан фойдаланилади. Корхонада, шунингдек, керамогранит ҳам ишлаб чиқарилади. Тайёр маҳсулотнинг 30 фоизи хориж бозорларги сотилади.