Кўргазмани Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов очиб берди. Палата раиси ўз нутқида давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллий саноатни ривожлантириш ва рақобатбардош маҳсулотларни ўзлаштириш борасида олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисида тўҳталиб ўтди.
Кўргазмада республикамизнинг барча вилоят ва туман, ҳаттоки, кичик қишлоқдаридан 80 га яқин тадбиркорлар иштирок этмоқда.
Жорий йилнинг 12-13 май кунлари Президентимиз Фарғона вилоятига қилган ташрифи чоғида Бувайда туманида ташкил этилган “Мебелчилик саноат зонаси” билан танишиб, Бувайда тажрибаси мисолида Мебеллар кўргазмаси ўтказиш топшириғини берган эди.
Шу тажриба асосида, Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган кўргазмада мамлакатимизнинг энг узоқ қишлоқларидаги барча тадбиркорларда ҳеч қандай тўловларсиз қатнашиш ва ўзларининг маҳсулотларини тўғридан-тўғри жаҳоннинг исталган давлатига сотиш имконияти пайдо бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу кўргазма ўз ишини 16 июнь санасига қадар давом эттиради.