Пойтахтимиз самбо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақа “Универсал” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Чемпионатда эркаклар ва аёллар 7 тадан вазнда кураш олиб боришади. Бундан ташқари жанговар самбо бўйича ҳам беллашувлар мусобақа регламентига киритилган бўлиб, ушбу баҳслар ҳам 7 та вазнда ўтказилади.
Баҳсларда юртимизнинг турли ҳудудларидан 600 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Мазкур мусобақа йил давомида бўлиб ўтадиган йирик халқаро мусобақалар учун терма жамоа таркибини саралаб олишда муҳим аҳамият касб этади.