Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

Юнусобод тумани: "Бўзсув", "Мирзо Улуғбек", "Шайҳ Шивли", "Бодомзор", "Фирдавсий" ҳамда "Янги Тарнов" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача;
Бектемир тумани: "Нурафшон" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 13:00 гача электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

"Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтади.