Жумладан, бир ой муддатда Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида 25 минг гектар ерларни сув билан таъминлаш учун 365 миллиард сўмлик «Аёқчисой» сел сув омборини қуриш бўйича таклиф ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.
Шунингдек, Президент 337 миллиард сўм ҳисобидан ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини яхшилаш бўйича лойиҳаларни бир ҳафта муддатда бошлаши кераклиги таъкидлади. Қўшимча ажратилаётган 125 миллиард сўмга Косон, Нишон ва Касби туманларидаги 150 километр яроқсиз лотокларни алмаштирилиши, қўшимча ажратилган 354 миллиард сўм эвазига йўллар ва кўприкларни таъмирланиши, қўшимча ажратилган 93 миллиард сўм ҳисобидан тиббиёт, спорт объектларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, ободонлаштириш ишларини таъминлаши кераклиги айтилди.
Китоб туманидаги Ургут эркин иқтисодий зонаси филиали ҳудуди орқали 15 километр темир йўл қурилишига бюджетдан 50 миллиард сўм берилиши маълум қилинди.
— Куни кеча ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча 300 миллион доллар маблағ ажратиш тўғрисидаги қарорни имзоладим. Шундан 45 миллион долларни Қашқадарёдаги тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирамиз. Гази, cуви, инфратузилмаси бор ерларда яхши лойиҳалар керак. Ишчи жойлар осмондан тушмайди. Агар яна маблағ кўпайтириш керак бўлса, мен яна кўриб чиқишга розиман, — деди давлатимиз раҳбари.
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шавкат Мирзиёев 365 миллиард сўмлик «Аёқчисой» сел сув омборини қурилишини маълум қилди.