— Вилоят, туман ҳокимлари одамларга ер бериш масаласини яхши тушуниб олса ишсизлик, камбағаллик кескин камаяди. Бошқа йўл йўқ. Энди тадбиркорлик учун ерларни тўғридан-тўғри ва текинга бериш амалиётидан бутунлай воз кечилади ва ерлар ҳамма учун бир хил - ошкора, электрон аукцион орқали хусусий мулк қилиб сотилади ёки ижарага берилади. Биз ерни ҳақиқий эгасига – халққа бермоқчимиз, - деди Президент.
Янги тартибга кўра, эндиликда туман ва шаҳар ҳокимларининг ер ажратиш ва уларни қайтариб олиш билан боғлиқ барча ваколатлари бекор қилинади.
Давлатимиз раҳбари пахта ва ғалла майдонларини қисқартириб одамларга ер бериш тизимини жорий қилиш бўйича топшириқ берди.